Тошкентда қурилиш маҳсулотлари омборхонасида ёнғин чиқди

Тошкентнинг Миробод туманидаги қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Унга кўра, 28 апрель куни соат 07:00 да «Абдурауф Фитрат» МФЙ, Г.Алиев кўчасида жойлашган қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхонада ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар қилинган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 07:02 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:33 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Ёнғин оқибатида омборхонанинг тахминан 500 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Тошкент