Наманганда 200 килодан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт ва сут маҳсулотлари савдосига чек қўйилди
Наманган вилоятидаги бир нечта бозорларда сифатсиз гўшт ва сут маҳсулотларининг сотилишига чек қўйилди.
Қайд этилишича, бозорга яқин жойда ташкил этиб олинган Кўзагарлик кўчасида гўшт растлари ўрганилган. Ўрганиш давомида келиб чиқиши номаълум бўлган, сақланиши талабга жавоб бермайдиган гўшт маҳсулотлари сотилаётгани аниқланган.
ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси карантин тадбирларини ташкил этиш бўлими ва Ветеринария чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан мазкур гўшт маҳсулотларини сотаётган шахсларда ҳеч қандай ҳужжатлар йўқлиги аниқланган.
Шунингдек, Уйчи тумани «Ичидекаба» деҳқон бозорида ўтказилган текширувларда 200 килограмм келиб чиқиши номълум бўлган гўшт ва сут маҳсулотлари текшириш учун олинган. Лаборатория текширувлари давомида мазкур маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилган.