Сергелида қурилаётган кўп қаватли уйда ёнғин юз берди
Тошкентнинг Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида пойтахт ФВБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хонобод кўчасида қурилаётган бинонинг фасад қисмида ёнғин чиққани тўғрисидаги маълумот 23 март куни соат 09:18 да олинган.
Ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига соат 09:24 да етиб келишган. Ёнғин соат 09:39 да назорат остига олиниб, 09:42 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ, мутахассислар ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлашмоқда.