BRIG COMMUNICATIONS компанияси ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталигида иштирок этмоқда

Шу йилнинг 17-20 сентябрь кунлари Тошкентда ахборот-коммуникациялари технологиялари соҳасидаги энг йирик тадбир – ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 бўлиб ўтмоқда.

Мана 20 йилдирки ушбу майдонча Ўзбекистондаги етакчи IT-мутахассислар ва ихтирочиларини бирлаштириб келади. Жорий йилда майдони ва иштирокчилари сони бўйича 2,5 бараварга катталашган ICT Expo кўргазмаси ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 доирасидаги энг сезиларли воқеага айланди. Шунингдек, CAEx кўргазма мажмуаси ҳудудида IT-бозордаги энг долзарб трендларга бағишланган анжуманлар, форумлар, саммитлар ва бошқа тармоқ тадбирлари ўтказилмоқда.

ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ишбилармонлик дастурида BRIG COMMUNICATIONS ҳам иштирок этди. “BRIG COMMUNICATIONS” МЧЖ бош директори Исхаков Дамирнинг айтишича, ташкилотчилар стратегик нетворкинг учун барча шароитларни яратган бўлиб, унинг ижобий натижасини нафақат республика иқтисодиёти, балки чет элдаги бизнес ҳам ҳис қилиши мумкин.

ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 – бу Ўзбекистон телекоммуникация саноати ичкарисида ишбилармонлик муносабатларини мустаҳкамлашдан ташқари, салоҳиятли ҳамкорлар доирасини кенгайтириш ҳамда истиқболли халқаро лойиҳалар учун замин яратиш учун ажойиб имконият.

 

BRIG COMMUNICATIONS, бозордаги энг илғор интеграторлардан бири сифатида, ўз тажрибаси билан бўлишиб, катта қизиқиш билан ҳамкасбларининг ечимларини ўрганиб чиқди. Биз, доимгидек, энг яхши жаҳон ечимларига йўналган ҳолда, кўрсатиладиган хизматларимиз кўламини кенгайтиришда ва телекоммуникация бозорида компания позицияларини мустаҳкамлашда давом этамиз. Бу каби тадбирлар, шубҳасиз, саноатни бирлаштириб, Ўзбекистоннинг инвестиция соҳасидаги нуфузини мустаҳкамлайди.

Ўзбекистоннинг ахборот-телекоммуникация бозоридаги 12 йиллик фаолияти давомида BRIG COMMUNICATIONS мухандислик тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича тўлиқ хизматлар мажмуини таклиф қилиш орқали 3000 дан ортиқ объектни фойдаланишга топшириб, республика бўйлаб 12 та филиалгача кенгайишга ҳамда ишлаб чиқариш майдонлари, технологик ускуналар, ўз транспорт хизматига эга ривожланган инфратузилмани яратишга эришди. BRIG COMMUNICATIONS юқори малакали мутахассислардан иборат жамоаси ҳар куни исталган мураккабликдаги вазифаларга ечим топади ва эришган натижаларида тўхтаб қолмайди.

Бугун, 20-сентябрда, ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталигининг охирги куни ўтмоқда.

Реклама ҳуқуқу асосида

Ўзбекистон