Паркентдаги боғчада тарбиячилар болаларга қўпол муносабатда бўлгани аниқланди
Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлингани аниқланди. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Ҳолат 2025 йил 6 январь куни соат 17:00 ларда мазкур муассасада жисмоний тарбия йўриқчиси П.А. тарбияланувчиларни гимнастика таёқчаси билан туртиб, қаторга туришга ундаган. Шунингдек, тарбиячи Ш.М. ҳам болалар билан қўпол муносабатда бўлгани маълум қилинди.
Ўрганишлар натижасида, жисмоний тарбия йўриқчиси ва тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ бекор қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, болаларга тан жароҳати етказилганлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.