«Ташқи манбалар орқали кириш амалга оширилмаган», — ИИВ фуқароларнинг шахсий маълумотлари тарқалиши бўйича изоҳ берди

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари ноқонуний тарқалгани ҳақида ахборот пайдо бўлди. Вазият юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳам изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, хабарларда электрон ҳукуматнинг турли давлат ва нодавлат хизматларига киришда фойдаланиладиган марказий OAuth сервери хавфсизлиги бузилгани айтилган эди.

Эҳтимолий киберҳужум оқибатида 15 миллион фойдаланувчининг шахсий маълумотлари интернет тармоғида тарқалган бўлиши мумкинкили билдирилган.

Ички ишлар органлари тасарруфидаги барча ахборот тизимларининг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган бўлиб, унда сақланаётган шахсга оид маълумотларнинг дахлсизлиги сақланган ва ташқи манбалар орқали кириш амалга оширилмаган, — деб таькидланган.

Ўзбекистон