Бухоро шаҳрининг айрим ҳудудлари электр энергияси таъминотидан вақтинча узилди
Бухоро шаҳрининг айрим ҳудудларида 16 октябрь, жума куни электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» AЖ матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Хабарга кўра, Бухоро шаҳрининг «Кўкалдош» ва A.Навоий, С.Раҳимов, Мирзо Улуғбек ҳамда С. Aйний номли МФЙ ҳудудларининг айрим кўчаларини электр энергияси билан таъминловчи электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 16 октябрь куни электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.
Маълум қилинишича, иш бажарилаётган ҳудудда ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соат 10:00 дан 18:00 га қадар вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Aввалроқ Бухоро шаҳридаги 2 та маҳаллани электр билан меъёр даражасида таъминлаш учун 49 дона бетон-таянч ўрнатилгани ҳамда Бухорода йил якунига қадар қанча АСКУЭ тизимига мос электрон ҳисоблагич ўрнатилиши маълум қилинганди.