Бухоро шаҳридаги 2 та маҳаллани электр билан меъёр даражасида таъминлаш учун 49 дона бетон-таянч ўрнатилди
Бухоро шаҳридаги айрим маҳаллаларда ҳаво тармоғини тортиш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан «Мохи-хосса 35/10» подстанциясидан чиқувчи 60 метр узинликдаги 10 киловаттли кабель тармоғи ўрнатилган. Шунингдек, 2000 метр узунликдаги ҳаво тармоғини тортиш ишлари ҳам амалга оширилган.
Маълум бўлишича, бу «Шейхон» ҳамда «Мохи-хосса» маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолини электр энергияси билан меъёр даражасида таъминлаш мақсадида амалга оширилган. Янги ҳаво тармоғини тортиш учун 49 дона мустаҳкам темир-бетон таянчи ўрнатилгани ҳам айтилмоқда.
Аввалроқ Косонсойда 22 сентябрь куни электр таъминотида узилишлар кузатилиши, Қоракўлда қуз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини текшириш давомида 24 та муаммо аниқлангани хабар қилинган эди.