ССВ Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилганлиги хақидаги хабарга изоҳ берди

Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилгани ҳақидаги хабар ҳақиқатга зид эканлиги ҳақида расмий изоҳ берилди.

Фото: kunxabari

Хабарга кўра, ижтимоий тармоқларда 16 февраль куни Термиз шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил туғилганлиги ва бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич экани ҳақидаги хабар тарқалмоқда.

Таъкидланишича, ССВ матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивохидов билан боғланди.

«Бу хабар ҳақиқатга зид.
https://mechanicfaq.com/60461wy4lw

Термиз шаҳри ва туманида бундай туғилиш қайд этилмаган. Охирги кўп фарзанд туғилиши ҳудудимизда 3 февраль куни бўлган, яъни Ангор тумани Тўлқин маҳалласида истиқомад қилувчи 1990 йилда туғилган Маҳбуба Абдумуродова шу куни уч фарзандини кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирган. Биринчи фарзанди қиз (вазни 2950 грамм, бўйи 49 см), иккинчиси ўғил (вазни 2900 грамм, бўйи 47 см) ва учинчиси ҳам ўғил (2200 грамм бўйи 46 см). Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли», — дейди бошқарма бошлиғи.
https://blog.sepstream.com/21hv6uz

Янгиликлар