АҚШда Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди

АҚШ Адлия вазирлиги Ўзбекистон ва Россия фуқаросига нисбатан айблов эълон қилди. Улар сайловчиларни рўйхатга олиш учун аризаларни сохталаштирганликда айбланиб ҳибсга олинди.

Адлия вазирлигига кўра, гап Флорида штатининг Пинеллас округида сайлов учун ариза бериш ҳақида кетмоқда. Айбланувчилар Сент Питерсбергда яшовчи 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси Санжар Жамилов ва 45 ёшли Россия фуқароси Дмитрий Шушлебин ҳисобланди.

Тергов маълумотларига кўра, улар 2023 йил февраль ва март ойларида сайловчиларни рўйхатга олиш учун 132 та сохта ариза топширишга келишиб олган. Аризалар ўз исмларидан фарқ қиладиган, бир хил муҳрга эга бўлган ва фирибгарликнинг турли белгиларига эга бўлган.

Ўзбекистон ва Россия фуқароларига қарши айблов тан олинса, улар беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Тергов АҚШ почта инспекцияси хизмати, Федерал тергов бюроси ва Флорида штати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилмоқда.

Ўзбекистон