Тез ёрдам хизматига 2024 йили 2,7 мингдан ортиқ ёлғон чақириқ келиб тушди
Ўзбекистонда 2024 йил давомида 103 хизматига жами 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди деб Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 645 тани ташкил этди.
Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 436 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 259 та ана шундай мурожаат келиб тушган.
Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 17 та.