Наманганда ўтган 9 ойда қанча ун ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Наманган вилоятида ўтган 9 ой ичида 96,8 минг тонна ун ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, вилоятда сўнгги 9 ой бўйича йирик корхоналар томонидан 96,8 минг тонна ун ишлаб чиқарилган. Мазкур кўрсаткич 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда, ун ишлаб чиқариш ҳажми 9,3 минг тоннага ошгани аниқланган.

Хабарга кўра, вилоятда сўнгги уч йил якуни бўйича ун ишлаб чиқариш ҳажми:

  • 2019 йил – 112,2 минг тонна;
  • 2018 йил – 114,4 минг тонна;
  • 2017 йил – 109,0 минг тоннани ташкил этган.

Маълумот учун, 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Наманган қўшни Қозоғистон давлатидан қиймати 10,8 миллион долларига тенг бўлган 52,4 минг тонна ун импорт қилган. Тожикистон ва Афғонистон давлатларига эса қиймати 1,9 миллион долларига тенг бўлган 8,5 минг тонна ун экспорти амалга оширилган.

Аввалроқ Наманганда сўнгги 8 ойда 252 минг долларлик ўсимлик ёғи экспорт қилиниб, сўнгги тўққиз ойда қиймати 3,5 триллион сўмдан ортиқ бўлган маҳсулот ишлаб чиқарилганди.

Шунингдек, Фарғонада 2020 йилнинг январь—cентябрь ойларида хорижга салкам 1,4 миллион долларлик лимон, Самарқандда эса 2020 йилнинг 8 ойи давомида 121 минг долларлик қалампир экспорт қилингани хабар қилинганди.

Янгиликлар