Жиззахда Ҳиндистон институтининг филиали очилади

Жиззахда Ҳиндистоннинг технология институти филиали очилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига асосланиб Uznews хабар берди.

Фото: Uznews / Видеодан кадр

Маълум бўлишича, 15 февраль куни вилоят ҳокимлигида Ҳиндистондаги «Sambhram» гуруҳининг «Sambhram» технология институти филиали очилиши юзасидан гуруҳ аъзолари ва вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

«Sambhram» технология институти филиалини яратиш ва таълим йўналишларини белгилаш бўйича амалий ишларга ўтиш мақсадида Эргаш Салиев ва гуруҳ раиси Др. Награж Венкатеш ўртасида меморандум имзоланди.

Меморндумга кўра, «Sambhram» технология институтининг Жиззахдаги филиалида 6 та факультет очилади.

Ушбу институт таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой қурилиши, мулкни ривожлантириш, меҳмонхона ва дам олиш масканларидаги хизматлари билан кенг танилган. Институтнинг 30 йиллик таълим тажрибаси бўлиб, дунё бўйлаб 7 та халқаро кампусга эга.

Янгиликлар