Шерзод Шерматов Ўзбекистон мактабларида бепул овқатланишни йўлга қўйиш қийинлигини айтди

Ҳалқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон мактабларида бепул овқатланишни йўлга қўйиш қийинлигини айтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкентдаги 129-мактабда Ҳалқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Россия маориф вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Глушко Ўзбекистонда рус тилини ривожлантириш бўйича меморандум имзолаш юзасидан учрашган.

Учрашувда Дмитрий Глушко Россияда мактабларининг бошланғич синфларида бепул овқатланиш ташкил этиш амалиётини қўллаётганлигини айтиб ўтган. Шунингдек, Шерзод Шерматовга ушбу янги тизимни ўрганишни тавсия этган.

Шерзод Шерматов Марказий Осиё давлатлари ичида Ўзбекистон энг катта демографик ўсиш кўрсаткичига эга ва аҳолисининг йирик қисми ёшлардан иборат бўлган мамлакат сифатида бошланғич синфларда бепул овқатланиш тизимини йўлга қўйиш мушкул эканлигини билдирган. Ҳамда, Ҳалқ таълими вазири СОVID-19 пандемияси даврида мамлакат иқтисодиёти учун ҳам бу қийинчилик туғдириши мумкинлигини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов биринчи ўқитувчисинининг ҳолидан хабар олди. Шунингдек, Тожикистонда Ўзбекистон маблағлари ҳисобига қурилган мактаб очилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар