Тожикистонда Ўзбекистон маблағлари ҳисобига қурилган мактаб очилди (фото)

Тожикистонда Ўзбекистон маблағлари ҳисобига қурилган янги мактаб очилди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди хабар берди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Ўзбекистон маблағлари ҳисобига янги мактаб қурилган. 630 ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби Ўзбекистон Президентининг 2018—2019 йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»га мувофиқ қурилган.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Мактабнинг очилиш маросимида Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги мамлакат делегацияси иштирок этган.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Мактаб физика, кимё, астрономия, биология, чизмачилик бўйича ихтисослаштирилган фанлардан амалий машғулотларни, шунингдек, ўғил болаларни металл ва ёғочни қайта ишлаш, қизларни уй хўжалиги, ошпазлик санъати ва ҳунармандчилиги бўйича меҳнат кўникмаларига ўргатиш учун индивидуал шартларга биноан очилган. Мактаб ёпиқ спорт зали, очиқ стадион, замонавий кутубхона билан тўлиқ жиҳозланган.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Ғивдувондаги иқтидорли болалар мактаб-интернати 3,5 млрддан ортиқ маблағга реконструкция қилингани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Бухорода Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази очилган.

Янгиликлар