Тошкентда подстанциядаги ёнғин аҳолини электр энергиясиз қолдирди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги подстанцияда ёнғин рўй берди, дея хабар қилмоқда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Мавлоно Риёзий кўчасидаги ёнғин ҳақидаги хабар 11 апрель куни соат 13:20 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 13:27 да ҳодиса жойига етиб келишди ва 13:41 га келиб ёнғинни бартараф этишга эришдилар.

Маълумотларга кўра, ёнғин трансформатор кабелларининг шикастланиши ва алангаланиши натижасида келиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, бироқ Яшнобод туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди.

Мутахассислар ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдорини аниқлашмоқда.

Тошкент