Трамп 3 та давлат маҳсулотларига божлар жорий қилишини маълум қилди

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп барча Мексика ва Канада товарларига 25 фоизлик, Хитойникига эса 10 фоизлик бож жорий этишини айтди. Бу ҳақда CNN хабар берди. 

Сиёсатчи бундай қарор ноқонуний мигрантлар оқими ва гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғлиқлигини таъкидлади. 

20 январдан бошлаб Мексика ва Канаданинг барча товарларга 25 фоизлик тариф жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолайман. Ушбу тариф гиёҳванд моддалар, айниқса, фентанил ва ноқонуний мигрантлар мамлакатимизга бостириб киришни тўхтатмагунча ўз кучида қолади, деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда гиёҳванд моддалар мамлакатга мисли кўрилмаган миқёсда кириб келмоқда, Мексика ва Канада эса «бу муаммони осонгина ҳал қилиш» ҳуқуқига эга.

Трамп, шунингдек, АҚШга асосан Мексика орқали фентанил олиб келинадиган Хитой учун 10 фоизлик бож жорий этишни режалаштираётганини айтди. У Хитой расмийлари ҳар қандай гиёҳванд моддалар савдогарлари учун ўлим жазосини ваъда қилгани, аммо ваъдаларини бажармаганини эслатиб ўтди.

Жаҳон