Туркиядаги тоғ-чанғи курортида чиққан ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Туркиянинг Болу вилоятидаги тоғ-чанғи курортида ёнғин келиб, 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликайга таяниб, CNN Turk телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, 21 январга ўтар кечаси Карталкая тоғ-чанғи марказида жойлашган 12 қаватли ёғоч меҳмонхонада ёнғин содир бўлган. Ёнғин тезда бутун бинони қамраб олди.
Ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна 32 киши тан жароҳати олди.
Қутқарувчилар дам олувчиларни эвакуация қилиб, тўртта курорт меҳмонхонасига жойлаштирди.