UzTest Бухоро филиалида ускуналар ўғирлангани тасдиқланди

UzTest Бухоро вилояти ҳудудий филиалида синов лабораторияси ускуналарининг ўғирлангани ҳақидаги хабарлар тасдиқланди. Бу ҳақда Илмий-синов ва сифат назорати маркази расмий маълумот берди.

Маълумотга кўра, Германиядан олиб келинган 150 млн сўмлик «Tормозной стенд» ускунаси ва 250 млн сўмлик газ баллонларини ўлчаш воситалари ўғирланган. Ушбу ҳолат Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Комплаенс назорат бўлими томонидан 2024 йил ноябрида ўтказилган текширув вақтида аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган ва ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, UzTestда 6 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Агентлик тизимидаги ташкилотлар, жумладан, UzTestнинг молиявий фаолияти доимий мониторингда экани таъкидланди.

Ўзбекистон