Мустақиллик байрами муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда хавфсизликни 32 минг киши таъминлайди

Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишланган байрамларда жамоат тартиби таъминлаш мақсадида республика бўйича 213 та манзилгоҳда 32 мингдан ортиқ киши жалб этилди. Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги ЖХД ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Тадбирлар давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун 16 832 нафар ички ишлар органлари, 4 677 нафар Миллий гвардия, 1 943 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда 7 244 нафар жамоатчилик вакиллари жалб этилмоқда.

Шу билан бирга, ходимларга хизматда фойдаланиш учун 3 037 та металлодетектор, 1 587 та автотранспорт, 7 881 та алоқа воситалари ва 267 бош хизмат итлари ажратилган.

Тадбирлар ўтказиладиган объектларда 2 107 та видеокузатув камералари ўрнатилиб, шундан 452 таси ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилинган.

Шунингдек, байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлардан 150 метр узоқликда 396 та автотураргоҳлар ташкил этилган.

Жамият