Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчасида 27 январь куни тахминан соат 01:20 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2001 йилда туғилган И.А. бошқарувидаги Ford Mustang, 2003 йилда туғилган Х.Т. бошқарувидаги Tracker-2 ва 2005 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги Onix автомашиналари ўзаро тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Tracker-2 йўловчиси — 2008 йилда туғилган М.Э. ҳамда ҳайдовчиси тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.