Боливияда автобус ағдарилиши оқибатида 20 га яқин киши ҳалок бўлди

Боливияда йўловчи автобуси ағдарилиб, йўлдан чиқиб кетди, деб хабар бермоқда El Deber газетаси.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, автоҳалокатда 19 киши ҳалок бўлган, улардан икки нафари бола. Яна тўққиз нафар фуқаро жароҳатланганлар рўйхатида.

Йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг малакаси етарли эмаслиги сабабли содир бўлган. У юқори тезликда ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотган.

Ҳодиса оқибатида транспорт воситаси ағдарилиб, йўлдан учиб чиқиб кетган ва кўприк остида қолган.

Жаҳон