Наманганда қалбаки валюталарни сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Наманган вилоятининг Косонсой туманида қалбаки АҚШ долларларини сотишга уринган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот берди.

ДХХ ва Божхона ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Т., фуқаро А.Х.га қалбаки $20 минг долларни ҳақиқий $14 мингга сотишга келишган. Улар учрашув вақтида олдиндан 100 долларлик купюраларда $8 мингни берган вақтида қўлга олинган.

Тадбир давомида бошқа бир фуқаро Н.Т.дан ҳам қалбаки $6 минг ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни муомалага чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамият