Ўзбекистонда 1 июндан тиббиёт ходимларининг маоши оширилади

Президент фармойиши билан соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан «очиқ мулоқот»да белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир «йўл харитаси» тасдиқланди. Хусусан, 1 июндан соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлик маошини малака тоифасига қараб қўшимча 15 фоизгача ошириш кўзда тутилган.

Йўл харитаси 7 та йўналишдан иборат бўлиб, унда, жумладан, қуйидагилар белгиланган:

  • 2022 йилда 136 та ва 2023 йилда яна 140 та янги поликлиника фаолиятини йўлга қўйиш;
  • 2023 йилдан жойлардаги поликлиника филиаллари негизида оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш;
  • Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш. Уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўлашни йўлга қўйиш.

2022 йил 1 майдан:

  • барча туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида болалар бўлимини ташкил этиш;
  • тиббиёт бригадаларига 2022–2023 йилларда қўшимча 8500 та ҳамшира ва доя штат бирликларини бериш;
  • 18 ёшгача бўлган болаларни педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказиш тизимини жорий қилиш;
  • Тажрибали шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат бериш;
  • 3–15 ёшдаги болаларни 2022 йил 1 июлдан йод препарати билан бепул таъминлаш;
  • Янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими фаолиятини йўлга қўйиш.

2022 йил 1 июндан:

  • соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлик маошини малака тоифасига қараб қўшимча 15 фоизгача ошириш;
  • юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга қўшимча 25 фоиз миқдорида устама тўлашни жорий этиш.

2022 йил 1 майдан:

  • барча тиббиёт ходимлари учун дастлабки ва даврий касбийтиббий кўрикни бепул ўтказиш;
  • қон билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимларини гепатит «В» касаллигига қарши бепул эмлаш.

2022/2023 ўқув йилидан:

  • ҳудудларда шифокорларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт ОТМда давлат грантлари асосида қабул квоталари мақсадли ошириб бориш;
  • фтизиатрия, гематология, нефрология, пульмонология, психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам, лаборатория иши, юқумли касалликлар каби 15 та тор соҳадаги мутахассислик бўйича магистратурага давлат грантларини 4 бараварга ошириш;
  • Олис ва чекка ҳудудлар оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг шифокорлари ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм ҳар ойлик устама белгилаш;
  • «Қишлоқ шифокори» дастури доирасида жалб қилинган шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
  • Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорларни клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилиш;
  • Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллариучун «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишонини таъсис этиш.

Янгиликлар