Ўзбекистонда 18 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 18 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража совуқ, кундузи 2–4 даража илиқ бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Республиканингтоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади. Баъзи автомобиль йўлларида яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.