Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 27-29 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27 майда +8…+13 даража, 28-29 майда +11…+16 даража, кундузи +23…+28 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумки, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13…+18 даража, кундузи +30…+35 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 28 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 майда +8…+13 даража, 28-29 майда +11…+16 даража, кундузи +24…+29 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумки, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 майда +9…+14 даража, 28-29 майда +12…+17 даража, кундузи +25…+30 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 майда +8…+13 даража, 28-29 майда +13…+18 даража, кундузи +25…+30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27 майда +3…+8 даража, 28-29 майда +6…+11 даража, кундузи +14…+19 даражагача бўлади.