Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади

13 июль куни Пойтахтнинг Сергели ва Чилонзор туманларида газ таъминоти вақтинча чекланади. Бу ҳақда «Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: inosmi.ru

2021-2022 йиллар куз — қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 13 июль куни «Hududgaz Poytaxt» ГТФнинг Sergelitumangaz газ таъминоти бўлими томонидан Тошкент шаҳар Сергели тумани «Дарё бўйи» маҳалласи Дарё бўйи кўчасидаги ер усти паст босимли газ қувурини тартибга келтириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Қайд этилишича, 13 июль куни соат 11:00 дан 15:00 га қадар ушбу кўчадаги 224 та ерли хонадонларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, Чилонзор тумани 2-Катта Чилонзор МФЙ Чилонзор-2 мавзе 39-40 уйлар оралиғидаги паст босимли ер усти газ қувурини тартибга солиш ишлари Филиалнинг Chilonzortumangaz газ таъминоти бўлими томонидан 13 июль куни соат 11:00 дан 17:30 га қадар ушбу манзилдаги 31 та кўп қаватли уй, 1 488 та хонадон ва 4 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Янгиликлар