Aндижон шифохонасида лифт бузилгани учун беморни қўлда олиб чиқишди
Aндижон вилоятидаги шифохонада оғир холатдаги бемор лифт бузилгани учун зинапоядан қўлда кўтарилишига тўғри келди, деб хабар беради, — «Елтуз».
Ҳодиса Пахтаобод тумани шошилинч тиббий ёрдам марказида содир бўлган. Видеода лифтнинг носозлиги туфайли оғир холатдаги беморни қариндошларининг ўзлари зинапоядан юқорига олиб чиқиб кетишаётгани кўрсатилган. Ҳозирча масъул идоралар томонидан воқеа юзасидан изоҳ берилмаган.
«Ушбу тиббиёт муассасасида техник мутахассислар борми? Aгар шундай бўлса, нега лифт муаммосини ҳал қилмайди? Юқори органлардан вазиятни назоратга олиб, бундай ҳолатларга йўл қўйган айбдорларга нисбатан жиддийроқ чоралар кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.