Андижонда 8 ёшли қизни поезд уриб кетди

Ҳодиса Хонобод шаҳарлараро йўловчи ташиш поезди таркибида учта йўловчи ташиш вагонлари билан Андижон шаҳрига келаётган вақтида рўй берган.

Маълум қилинишича, қиз бир неча маротаба чалинган сигнал товушларига ҳам эътибор бермаган. Оқибатда бош қисмидан кучли тан жароҳати олган. 

Қиз оғир аҳволда шифохонага олиб келинган ва жаррохлик амалиёти ўтказилган. Қилинган муолажаларга қарамасдан унинг аҳволи жуда оғир.

Янгиликлар