Олимлар қуёшда кучли чақнашни қайд этишди

Бир кун аввал олимлар қуёшда қувватнинг сўнггидан олдинги даражасининг алангаланишини қайд этди, деб ёзади «ТАСС».

Бу 6 июнь куни Тошкент вақти билан 20:06 да содир бўлган. M6.1/2B олови 35 дақиқа давом этди ва HF радио алоқасининг узилиши билан бирга бўлди. Қуёш рентген нурлари портлашларининг Ер ионосферасига таъсир қилиш даражаси R2 (ўртача) гача кўтарилди.

Шуни таъкидлаш керакки, қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади:A, B, C, M ва X.

Янгиликлар