Президент сайловида фуқароларнинг иштироки бўйича умумий маълумот берилди

Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловида иштирок этган сайловчилар сони бўйича маълумот берди.

Маълум бўлишича, 20:00 да Ўзбекистон бўйлаб овоз бериш жараёни тўхтатилган. Якуний натижаларга кўра, сайловчилардан 16 миллион 36 минг 914 нафари, яъни 80,8 фоизи президентлик сайловида овоз берган.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Европадаги айрим давлатлар ва АҚШдаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаевнинг таъкидлашича, 25 октябрь куни соат 16:00 да бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Ўзбекистон Президентлигига ўтказилган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинади.

Янгиликлар