Сирдарёда тадбиркордан 25 минг АҚШ доллари талаб қилган ҳоким ўринбосари ушланди
Сирдарёда амалдор тадбиркорга 6 гектар ер ажратиш ва 50 сотих ерни ижарага бериш учун 25 минг АҚШ доллари сўради.
Маълум бўлишича, мансабдор шахс қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркордан қўшни Сардоба вилоятидан 6 гектар ер ажратиб бериш учун 20 минг АҚШ доллари, шунингдек, 50 сотих ерни ижарага бериш учун яна 5 минг доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари қўлга олинди.
Ҳоким ўринбосари керакли миқдордаги пулларни олаётган вақда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.