Сурияда камида 12 нафар аскар Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

Исроил армиясининг жанговар самолётлари Суриянинг «Halab» шаҳри яқинидаги ҳарбий позицияларга ҳужум қилди. Оқибатда камида 12 нафар аскар ҳалок бўлди, бир неча ҳарбий яраланди. Бу ҳақда «Al Hadath» телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, Исроил армияси 3 июнга ўтар кечаси Суриянинг «Xayyan» туманига ўт очган. У ерда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушган ва ракеталарнинг бир қисмини тутиб олган.

Сурия Мудофаа вазирлигининг «SANA» агентлигига таяниб маълум қилишича, — ҳужум натижасида одамлар ҳалок бўлган ва моддий зарар ҳам етказилган.

Янгиликлар