Ўзбекистон мактабларида баҳорги таътил бошланиш санаси маълум бўлди

Рамазон ҳайити 20 март санасида нишонланиши муносабати билан ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан бошланиб, 28 мартга қадар давом этади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, ўқув йилининг 4-чораги 30 март (душанба) кунидан бошланади.

Шунингдек, жорий ўқув йилининг 20 март (жума) кунидаги ва 28 март (шанба) кунидаги ўқув машғулотлари 4-чоракда ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилиши билдирилди.

Ўзбекистон