Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида хавфли сел келиши мумкинлиги эълон қилинди
Ўзбекистоннинг 7 вилоятида ёғингарчилик туфайли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет директори Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди
7—22 июль кунлари ушбу ҳудудларда ёғингарчилик кутилмоқда:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида ва Шоҳимардон ҳудудида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
Шунингдек, тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.