Тошкентда «Spark» ҳайдовчиси скутерда ҳаракатланаётган курьерни қасддан уриб юборди
26 июнь куни тахминан соат 18:30 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси матбуот хизмати хабар беради.
Видеога кўра, 34 ёшли «Spark» машинасида ҳаракатланаётган ҳайдовчи йўлни ўнгдан чапга алмаштириб, 24 ёшли мотоциклчини атайлаб уриб юборган.
Ҳодиса натижасида жароҳат олган курьер касалхонага ётқизилган.
Мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.