Мексиканинг қарийб 90 нафар аҳолиси жазирама қурбони бўлди
Мексикада 15 мартдан бери ғайритабиий жазирама туфайли камида 90 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».
Мутахассислар юқори ҳароратнинг оқибатлари сифатида иссиқлик уриши, сувсизланиш ва куйишларни қайд этишди. Кўпчилик (25 киши) Форс кўрфази соҳилидаги Веракрус штатида ва қўшни Табаско штатида (15 киши) вафот этган.
Яқин кунларда Мексикада ҳаддан ташқари юқори ҳарорат тўлқини кузатилади, термометрлар 45 даражадан ошади.