Тошкент ҳавоси ифлослиги бўйича дунёда яна 1-ўринга чиқди

Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 15 мартда дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 1-ўринга чиқди.

IQAir порталига кўра, соат 10:00 атрофида Тошкент ҳавосида майда PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 224 мкг/м3 ни ташкил этган – бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ўртача ҳаво сифати кўрсаткичидан 44,8 баробарга кўп. Ҳозирда пойтахт ҳавоси сифати “жуда зарарли” таснифи турибди.

Рейтингда 2-ўринни Таиланднинг Чинаг Май шаҳри эгаллаган — PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 176 мкг/м3. Хитойнинг Пекин шаҳри 3-поғонада — 103 мкг/м3. Рейтингдаги ўнталикдан, шунингдек, Катманду (Непал), Ханчжоу (Хитой), Дакка (Бангладеш), Ханой (Вьетнам), Янгон (Мьянма), Калкутта (Ҳиндистон), Бағдод (Ироқ) эгаллаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан PM2,5 дисперс зарраларидир.

Янгиликлар