Ўзбекистонда 29 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

29 сентябрь куни республиканинг барча ҳудудларида булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13–15 даража илиқ, кундузи 20–25 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда ҳарорат 7–12 даражагача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9–14 даража, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар