Ўзбекистонда 29 август куни коронавирус билан касалланганлар сони маълум бўлди
29 август Ўзбекистонда 795 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди, Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 29 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 155 639 (+795) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 30 нафари Андижон вилоятида,
- 16 нафари Бухоро вилоятида,
- 21 нафари Жиззах вилоятида,
- 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 14 нафари Навоий вилоятида,
- 23 нафари Наманган вилоятида,
- 68 нафари Самарқанд вилоятида,
- 25 нафари Сирдарё вилоятида,
- 28 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 85 нафари Фарғона вилоятида,
- 33 нафари Хоразм вилоятида,
- 115 нафари Тошкент вилоятида,
- 231 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 78 нафар
- Бухоро вилоятида 41 нафар,
- Жиззах вилоятида 19 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
- Навоий вилоятида 28 нафар,
- Наманган вилоятида 30 нафар
- Самарқанд вилоятида 90 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 35 нафар,
- Фарғона вилоятида 70 нафар,
- Тошкент вилоятида 105 нафар,
- Тошкент шаҳрида 142 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 147 903 (+660) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 075 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга доир: