Покистонда автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетиши оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди
Покистоннинг Балужистон шаҳрида автобус иштирокида ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар бермоқда Daily Pakistan.
Воқеа 29 май куни эрталаб Вашук туманида содир бўлган.«Гвадар-Кветта» йўналишида ҳаракатланаётган автобус шинаси ёрилиб кетди. Кейин машина йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди, яна 20 нафар фуқаро жароҳатланди.
Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келган, жабрланганлар касалхонага ётқизилган.