Smoke Free Sweden: Тиббиёт мутахассислари Марказий Осиё мамлакатларида аҳоли саломатлигига таҳдид солувчи нотўғри маълумотларни танқид қилмоқда
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги этакчи халқаро экспертларнинг таъкидлашича, Марказий Осиё бўйлаб тарқалган муқобил никотин маҳсулотлари ҳақидаги нотўғри маълумотлар одамларнинг ҳаётига хавф туғдирмоқда.
Масалан, Ўзбекистон давлат оммавий ахборот воситаларининг сюжетларининг бирида «вейп таркибида минглаб кимёвий моддалар бор ва чекишдан кўра зарарли» деган хабарлар бор эди. Шу билан бирга, Қозоғистонда Мажлис, мустақил экспертнинг ҳисоботига қарамай, мамлакатда 165 минг кишининг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин бўлган вейпларни тақиқлашга овоз берди.
Ушбу позиция Қозоғистоннинг 3,2 миллион чекувчиларининг ҳаётига хавф солмоқда, ва бу ҳолат Қирғизистон томонидан ҳам такрорланган (1,5 миллион чекувчи) ва ҳозирда Ўзбекистонда ҳам тарғиб қилинмоқда (3 миллиондан ортиқ чекувчилар ва 2 миллион носвой истеъмолчилар).
Smoke Free Sweden ҳаракатининг фикрига кўра, бундай баёнотлар одамларнинг ҳаётига зомин бўлади ва бошқа мамлакатлардаги сўнгги нашрларга, масалан, Буюк Британиянинг миллий соғлиқни сақлаш хизмати ва чекишга қарши кураш бўйича этакчи нодавлат ташкилоти – ASH UK материалларига зид келади.
Ушбу баёнотлар, чекувчиларга муқобил вариантларга ўтишга имкон бериш орқали чекишни самарали равишда камайтиришга эришган Швециянинг ёндашувига зиддир. Швецияда расмий чекиш даражаси 5,6% ни ташкил қилади ва мамлакат расман ўзини «тутунсиз»деб эълон қилишга тайёрланмоқда.
Smoke Free Sweden ҳаракати лидери ва ЖССТнинг учта бош директорининг собиқ маслаҳатчиси доктор Делон Хюман шундай деб айтди:
«Вейп ва никотин Pek кoмпаниялари асосан чекишни қўллаб-қувватловчи кoмпаниялардир ва уларнинг сони Ўзбекистон, Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ўсиб бормоқда ва натижада тақиқлар жамоат саломатлигига путур етказмоқда».
«Чекловчи нормалар ёки ундан ҳам ёмони, камроқ зарарли никотин маҳсулотларини тўғридан-тўғри тақиқлаш миллионлаб чекувчиларни чекишни давом эттириш ёки носвой каби анъанавий маҳсулотларни истеъмол қилиш туфайли муқаррар равишда эрта ўлимга маҳкум этади».
«Дунё бўйлаб бу маҳсулотлар чекувчиларга ҳалокатга олиб келувчи сигаретлардан воз кечиш имкониятини бериб, миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Япония, янги Зеландия, Канада ва Швеция каби давлатлар шунчаки эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган далилларни тақдим этадилар».
«Марказий Осиё ҳукуматларини хавфли тақиқларни қабул қилишга мажбурлаш уринишлари рад этилиши керак».