Ўзбекистонда 13 сентябрь куни коронавирус билан касалланганлар ва соғайганлар сони маълум бўлди
13 сентябрь куни 5 нафар бемор коронавирусдан вафот этди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Хабарга кўра, 13 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 165 421 (+531) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 19 нафари Андижон вилоятида,
- 10 нафари Бухоро вилоятида,
- 13 нафари Жиззах вилоятида,
- 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 17 нафари Наманган вилоятида,
- 41 нафари Самарқанд вилоятида,
- 22 нафари Сирдарё вилоятида,
- 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 55 нафари Фарғона вилоятида,
- 12 нафари Хоразм вилоятида,
- 93 нафари Тошкент вилоятида,
- 214 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 12 нафар,
- Жиззах вилоятида 34 нафар,
- Наманган вилоятида 20 нафар,
- Сирдарё вилоятида 58 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 23 нафар,
- Фарғона вилоятида 79 нафар,
- Хоразм вилоятида 20 нафар,
- Тошкент вилоятида 126 нафар,
- Тошкент шаҳрида 248 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 157 759 (+620) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Таъкидланишича, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 164 нафарни ташкил қилди.