АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди, деб ёзади «ТАСС».

Ҳужжатни Хавфсизлик кенгашининг 12 аъзоси қўллаб-қувватлаган, Швейцария ва Буюк Британия бетараф қолган. Бунга фақат АҚШ қарши чиқди.

Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни Малта Фаластиннинг мамлакатнинг БМТга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқишни қайтадан бошлаш ҳақидаги илтимосини қондирган эди. Фаластин айни дамда БМТда доимий кузатувчи мақомига эга.

Вашингтоннинг фикрича, Фаластиннинг БМТга тўлиқ асосда кириши фақат Фаластин-Исроил можароси ҳал этилгандан кейингина мумкин.

 

Янгиликлар