Тошкент йўлларида 5 ой ичида 29 киши ҳалок бўлди

2024 йилнинг январь-май ойларида Тошкент шаҳрида 393 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди, унинг оқибатида 360 дан ортиқ фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Бу ҳакда пойтахт ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бахтсиз ҳодисалар натижасида 29 киши ҳалок бўлган, яна 364 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Аниқланишича, 240 та йўл-транспорт ҳодисаси (61%) пиёдалар томонидан содир этилган. Рўйхатга олинган деярли барча бахтсиз ҳодисалар (99%) ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасликлари ва фуқароларнинг кўчаларни нотўғри жойлардан кесиб ўтишлари туфайли содир бўлган.

Пойтахт ИИБ бошлиғи Азиз Тошпўлатов йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳар бир сабабини таҳлил қилиб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида профилактика ва тарбиявий тадбирларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Янгиликлар