Ўзбекистонда ер қимирлаши кузатилди

Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогноз мониторинги маркази.

Зилзила 8 июль куни соат 18:04 да қайд этилган. Зилзила эпимаркази Тожикистон ҳудудида жойлашган. Катталиги М=4. Чуқурлиги 10 км.

Аниқланишича, Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналишда 393 км ташкил этади.

Ўзбекистон ҳудудидаги силкинишлар кучи ушбу туманларда кузатилди:

Шурчин тумани: 2-3 пункт, 28 км;

Узун тумани: 2 балл, 37 км;

Қумқўрғон тумани: 2 балл, 49 км;

Олтинсой тумани: 2 балл, 53 км.

Янгиликлар