Октябрьда хорижда қаровсиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

Яна 3 нафар ота-она қарамоғисиз қолган болалар хориждан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар бермоқда.

Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида Ўзбекистонга хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола олиб келинди. Улардан 1 нафари Россия Федерациясидан, қолгани 2 нафари эса Хитой Халқ Республикаси ҳудудидан келтирилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан вояга етмаганларнинг оилалари ва Ўзбекистондаги яқин қариндошлари олдиндан ўрганиб чиқилган бўлиб, уларнинг оғир турмуш шароитида қолдирилганлиги баҳоланмоқда.

Кейинчалик уларга боланинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда психологик ёрдам, ҳуқуқий маслаҳатлар, ўқишга жойлаштириш ва бошқа хизма ўз ичига олган кмплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

Яқин кунларда яна Россия Федерациясидан яна бир гуруҳ болалар олиб келиниши режалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида, октябрь ойида ота-онасиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Жамият