Бешариқда «Lacetti» уриб юборган 8 ёшли қиз шифохонада вафот этди (видео)
Фарғона вилояти Бешариқ туманида «Lacetti» уриб юборган 2-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 30 октябрь куни Фарғона вилояти Бешариқ туманида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Таъкидланишича, шу куни соат 11:40 лар атрофида Яйпан—Рапқон—Бешариқ—Чилмаҳрам автомобиль йўлининг 21-километрида мазкур туманнинг Шайтонкўл қишлоғида яшовчи Э.А. «Lacetti»сида 2-синф ўқувчиси 2012 йилда туғилган Д.А.ни уриб юборган. Оқибатда жабрланувчи 8 ёшли қиз шифохонада вафот этган.
Фарғона вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, «Lacetti» ҳайдовчиси пиёдага йўл бермасдан ҳаракатланган. Ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Марғилонда «Matiz» ҳайдовчиси уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этгани, Ромитанда «UzAuto Motors» автомашиналарини олиб кетаётган автотранспорт ЙТҲга учрагани хабар қилинган эди.