Марғилонда «Matiz» ҳайдовчиси уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этди
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 26 октябрь, душанба куни «Matiz» автомашинаси ҳайдовчиси уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 26 октябрь куни фуқаро Т.С. бошқарувидаги «Matiz» автомашинасини Янгиҳаёт кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда Қ.Б.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда Қ.Б. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Ургутда «Damas» ва мотоцикл иштирокидаги ЙТҲ оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси вафот этгани, Наманган шаҳрида мотоцикл ва «Volvo» иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳамда Фарғонада «Damas» ва мотоцикл тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳақда хабар қилинганди.