Ромитанда «UzAuto Motors» машиналарини олиб кетаётган автотранспорт ЙТҲга учради (видео)

Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳри яқинидаги А-380 автомагистралида 24 октябрь куни «Камаз» 5 та «Cоbalt» ва 3 та «Nexia» олиб кетаётган «МАN» автомашина тиркамаси билан тўқнашган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда «UzAuto Motors» автомашиналарини олиб кетаётган автранспорт тиркамаси иштирокидаги ЙТҲ акс этган фотосуратлар тарқалди. Ҳодисада фақат автомашиналарга зарар етган. Етказилган зарарни баҳолашдан сўнг автомашиналар заводга утилизация учун қайтарилган.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Қайд этилишича, икки ҳайдовчи бошқарган «МAN» автотранспорт тиркамаси Урганч шаҳридаги дилерлик марказига «UzAuto Motors» автомашиналарини олиб кетаётган вақтида «Камаз» билан тўқнашган.

Фото: Telegram

«Суриштирув жараёнида ‘Камаз’ ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган пайтда бошқарувни йўқотиб қўйган, натижада ҳар икки транспорт воситасига ҳам, тиркамада олиб кетилаётган автомашиналарга ҳам жиддий зарар етказилган. Содир бўлган воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган», дейилади хабарда.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Бухоро вилояти Ромитан тумани ЙҲХ инспекцияси мутахассислар иштирокида воқеа юзасидан дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.

Аввалроқ Вобкентда йўл четидаги автобусга «Isuzu» келиб урилиши оқибатида 2 киши шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар